Таиланд расмий доиралари вакиллари ўзбекистонликларни Наврўз байрами билан қутламоқда

22.03.2021 17:40

БАНГКОК, 22-март. /“Дунё” АА/. 21 март – Наврўз байрами муносабати билан Таиланд расмий доиралари вакиллари юртдошларимизга табрик йўлламоқда.

Абдулҳалим Минсар, Таиланд Миллий ассамблеяси юқори палатаси сенатори:

- Наврўз – Шарқ оламининг янги йили ва рамзий маънода баҳорнинг бошланган кунидир.

Уни нишонлаш тарихи қадим замонларга бориб тақалади, аммо Наврўзнинг баҳор, ҳаёт ва муҳаббат байрами экани, тинчлик, инсонпарварлик ва меҳнатсеварликнинг юксак тамойилларини ўзида мужассам этгани ўзгаришсиз қолади.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, мен бутун Ўзбекистон халқини байрам билан табриклайман!

Мамлакатларимизда доимо тинчлик ва фаровонлик бўлишини тилайман!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net