Таҳлил тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатди

23.08.2022 14:00

ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев кеча тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан бешта йўналишда муҳим ташаббусларни билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Очиқ мулоқот чоғида тадбиркорлардан келиб тушган 12 мингдан ортиқ долзарб муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (?Т?М) экспертлари давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувида сўзлаган нутқининг лингвистик таҳлилини ўтказди.

Президент нутқининг таҳлили тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатди. Давлатимиз раҳбари солиқлар мавзусида сўзлар экан, бизнес учун солиқ юкини енгиллатиш сиёсати давом этишини, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, жорий йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бино ва фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинди. Аммо аввал ошириб ҳисобланган солиқлар ҳозирги пайтда 19 минг тадбиркорни безовта қилаётгани ва бу бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушгани ҳақида ҳам фикр юритилди. Шуларни инобатга олиб, тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечилиши қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз: 22 август куни Тошкентдаги  Конгресс-холда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқати бўлиб ўтди.

Учрашувга тайёргарлик доирасида тадбиркорлар томонидан келиб тушган 3 мингга яқин мурожаат янги лойиҳаларни бошлаш, бизнесни кенгайтириш ва айланма маблағларни кўпайтириш билан боғлиқ бўлди. 1,5 минг тадбиркор солиқ маъмурчилигининг мураккаблиги ва текширувлар бўйича ўз эътирозларини билдирган. 2 мингдан ортиқ мурожаатлар инфратузилмага уланиш, ер ва жой ажратиш масалалари билан боғлиқ. Мулк дахлсизлиги, тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ҳам бизнес вакилларини жиддий ташвишга солаётгани мурожаатларда акс этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net