“Суражкунд Мела” ҳунармандчилик фестивалида Ўзбекистон ҳамкор мамлакат сифатида қатнашмоқда

29.01.2020 10:19

ДЕҲЛ?, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ҳиндистоннинг Харьяна штатида 2020 йил 1 февраль куни “Суражкунд Мела” 34-халқаро ҳунармандчилик фестивали ўз ишини бошлайди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон ушбу форумда ҳамкор мамлакат сифатида иштирок этади.

Унда “Ҳунарманд” уюшмаси, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг ҳунармандлари, маданият ва гастрономик ташкилотлар вакиллари қатнашади.

2 февраль куни Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилган. Унинг доирасида концерт дастури тақдим этилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм ва маданият элчиси, машҳур дизайнер Риту Бери ижодига мансуб «Ferghana Fantasy» (Фарғона жилоси) коллекцияси намойиш этилади.

Шу йилнинг 16 февралига қадар давом этадиган тадбирда Ўзбек миллий ошхонаси кунларининг ташкил этилиши фестивалнинг яна бир муҳим воқелиги сифатида баҳоланмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net