Сугинами – Олимпиада ўйинлари арафасида боксчиларимизга мезбон шаҳар

28.02.2020 12:36

ТОК?О, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Япония пойтахтидаги Ўзбекистон элчихонаси билан Сугинами шаҳри мери ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиадага тайёргарлик кўриши учун ушбу шаҳарда шароит яратишни кўзда тутадиган ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, дея хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Сугинами — Токионинг қарийб 600 минг аҳолига эга бўлган 23 та махсус туманларидан бири. Шаҳарда замонавий спорт мажмуалари мавжуд. Жумладан, 4 та бокс мактаби бор. Шундан 3 таси Япония бокс федерацияси таркибига киради. Aйни пайтда иккита мактабга таниқли япон профессионал боксчилари, жаҳон чемпионлари Ж.Гусикен ва К.Важима раҳбарлик қилмоқда.

Сугинами мери Рё Танака, Рио-де-Жанейрода 7 та Олимпия олтин медалларини қўлга киритган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг мустаҳкам тутумга эга эканидан хабардорлигини билдирди.

Шу муносабат билан у Олимпиада ўйинлари олдидан машғулотлар ўташ учун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Сугинамида қабул қилишга тайёр эканини қайд этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net