«Сўғдиёна» ўзбек халқ чолғулари давлат камер оркестри «Туркий дунё халқ қўшиқлари» дастурида иштирок этди

25.06.2021 12:55

АНҚАРА, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказилаётган туркум тадбирлар доирасида малакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан кеча Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда «Туркий дунё халқ қўшиқлари» концерт дастури ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бадиий тадбирда туркий дунё санъаткорлари қаторида профессор Феруза Абдураҳимова раҳбарлигидаги «Сўғдиёна» ўзбек халқ чолғулари давлат камер оркестри ҳам онлайн шаклда иштирок этди. Ўзбек санъат усталари томонидан ижро этган куй ва қўшиқлар, шу жумладан, турк бастакори Саъди ?шилайнинг «Султаниегаҳ Сирто» асари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

- Ўзбекистон ўз санъати ва маданияти билан туркий дунёда ўзига хос ўрин тутади. «Сўғдиёна» оркестри ижросидаги дастур буни яна бир бор ёрқин намоён этди, - деди ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Дюсен Касеинов, - Бундай тадбирлар қардош халқларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада кучайтиришга туртки бўлади, деб ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, барча туркий республикалар номидан Ўзбекистонни давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

Тадбир доирасида, шунингдек, «Туркий дунё» фотокўргазмаси ташкил этилди. Фотокўргазмада мамлакатимизнинг қадимий Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарларига оид ва ўзбек халқининг урф-одатлари, янги Ўзбекистондаги бунёдкорлик ишлари акс этган фотосуратлар иштирокчилар эътиборига тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net