Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Коронавирус инфекциясининг юртимизга кириб келганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон

03.03.2020 14:55

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. ?жтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келгани ҳақидаги асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмадт, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан, “COVID-19” коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларидаги мавжуд 53 та санитария-карантин пунктларида қатъий назорат ўрнатилган. Ушбу пунктлар замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши назорат тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда маҳаллий мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳам ҳамкорикда тизимли фаолият олиб борилмоқда.

Афсуски, юқоридаги каби ёлғон хабарлар аҳолининг саросимага тушишига сабаб бўлмоқда.

“Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятдан хавотирга тушмасликни, агар ушбу ҳолат билан боғлиқ саволлар туғилганда, вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишни сўрайди”, дейилади хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net