Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи қониқарли даражада

16.03.2020 16:17

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи қониқарли даражада, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига таяниб.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Жумладан, эпидемиологик суриштирув ҳамда касаллик тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

– Ҳозирги кунга қадар коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор клиникамизда ётқизилган, – деди Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев. –  Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда. Беморлар шифокорлар томонидан кечаю кундуз тиббий назоратга олинган. Айни пайтда беморларнинг аҳволи қониқарли.

“Шу ўринда таъкидлаш керак, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Жумладан, тиббиёт муассасалари зарур дори-дармон воситалари ҳамда мутахассислар билан етарли даражада таъминланган. Шу боис аҳолидан ваҳимага берилмасдан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net