Сиёсий партиялар сайловлардаги иштирокини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этмоқда

08.09.2021 15:49

ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА Бугун Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси сайловда иштирокига оид тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини  тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг маълумотига таянган ҳолда.

Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни олганидан сўнг сайловчиларнинг имзосини тўплашга киришган эди.

Қайд этиш жоизки, сиёсий партия Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, жами сайловчиларнинг умумий сонидан камида бир фоизининг имзосини (тахминан 212 минг имзо) тўплаши керак.

Сайлов кодексининг 38-моддасига мувофиқ, сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли.

?мзо варақаси имзони тўплаган шахс томонидан ўз фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади, шунингдек, тегишли сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси раҳбари томонидан муҳр босиб тасдиқланади.

Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан таъқиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади. ?мзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбурлаш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Сайлов кодексининг 39-моддасига асосан, сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан беш кунлик муддат ичида текширилади. Сайловчилар имзолари зарур сонининг камида ўн беш фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши лозим.

Текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бир сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан тенг нисбатда танлаб олинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net