Сингапурнинг “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси Наманганда қатор инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

09.03.2020 15:31

ТОШКЕНТ, 9 март. /“Дунё” АА/. Наманган вилояти ҳокимлигида Сингапурнинг “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси бошқарув кенгаши раиси Деннис Лоук билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ?ндонезия компанияси билан умумий қиймати 110 миллион АҚШ долларлик 3 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Хабарда келтирилишича, лойиҳалар тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.

Келишувга кўра, Сингапур компанияси вилоятда 25 гектар майдонда кунлик 1 миллион дона тухум етиштириш қувватига эга 16 миллион долларлик ва 20 гектарда майдонда кунлик 1 миллион дона бедана тухуми етиштириш қувватига эга 16 миллион долларлик паррандачилик фермаларини ташкил қилади. 8 миллион доллар ҳисобига эса 5 гектар майдонда барпо этиладиган бу икки ферма маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси ишга туширилади.

Шунингдек, 50 гектар майдонда йиллик 60 тонна креветка ҳамда 1 минг 200 тонна балиқ етиштириш қувватига эга бўлган қиймати 35 миллион долларлик балиқчилик кластери ҳам барпо этилади.

“OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси томонидан Наманган вилоятида қиймати 40 миллион доллар бўлган кунлик минг тонна озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш ҳисобига 500 тонна органик ўғит ҳамда балиқлар учун ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона қуриш лойиҳаси ҳам амалга оширилиши режалаштирилган, дейилади ҳокимлик хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net