Сингапурда Ўзбекистоннинг зиёрат туризм соҳасидаги имкониятлари тақдим этилди

02.06.2022 09:54

С?НГАПУР, 2 июнь. /“Дунё” АА/.  Кеча Сингупарда “Crescent Rating & HalalTrip” агентлиги асосчиси Фазал Бахарддин томонидан ташкил этилган “Мусулмон зиёратчиларни ?слом меросига қайтариш” мавзусига бағишланган муҳокама бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров йиғилганларга мамлакатимизнинг бой исломий мероси, жумладан, Ҳазрати имом мажмуаси, Занги ота зиёратгоҳи, Шоҳи-Зинда ва Руҳобод мақбаралари ва бошқалар меъморий обида ва зиёратгоҳларнинг мусулмон сайёҳларида қизиқиш уйғотадиган жиҳатлари ва саёҳатчилар учун яратилган қулайликлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни тақдим этди.

?слом дини, Қуръони карим ва Ҳадис илмининг асл моҳияти, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асослари, ?мом Бухорий, ?мом Термизий каби юртимиздан етишиб чиққан буюк ҳадисшунос алломалар меросини ҳар томонлама ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш мақсадида ташкил этилган ?мом Бухорий халқаро маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон ?слом цивилизацияси маркази фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Хива ва Термез шаҳарларининг зиёрат туризми соҳасидаги имкониятларини янада кенгайтириш ва самарали фойдаланиш, хорижлик сайёҳларни ушбу ҳудуднинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий мероси билан кенг таништириш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.

Ўз навбатида, Ф.Бахарддин Ўзбекистон зиёрат туризми бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилаётгани, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, мақбул ва қулай ички ҳамда халқаро зиёрат туризми муҳитини яратиш, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган ишларга юқори баҳо берди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net