ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда Оливье Шавга жамоат фондининг мақсади, амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда Ўзбекистонда масс-медиа соҳасини ривожлантиришга оид икки томонлама самарали лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.