“Шум бола – 2020” халқаро кинофестивалига старт берилди

22.09.2020 13:18

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги Гёте институти томонидан “Шлингель” халқаро болалар ва ўсмирлар кинофестивали билан ҳамкорликда "Шум бола - 2020" болалар ва ўсмирлар VII кинофестивалига старт берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фестивал очилиш маросими пойтахтимиздаги Ҳумо аренада ўтказилди. Унда Гёте институтининг Ўзбекистондаги раҳбари Ян Ҳелфер ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев сўзга чиқиб, фестиваль билан барчани қутлади.

"Шум бола-2020" фестивали доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Зумраша” номли қисқа метражли фильмлар намойиш этилади. “Мушукча”, “?нстаграм”, “Мен директор бўлсам...”, “Қушлар шайдоси” номли фильмлар ундан ўрин олган.

Фестивал болалар, ёшлар, ота-оналар, ўқитувчи ва кенг кино ихлосмандлари учун мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, "Қалин дўстлар", "Кўринмас Сью", "Рокка дунёни ўзгартиради", «Фрицлар – тарихнинг бурилиш палласи» каби немис фильмлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net