ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари пандемия даврида маданият ва туризмни интеграл ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

30.07.2021 14:01

ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/. ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари иштирокида «Маданият ва туризмни интеграл ривожлантириш» мавзусида биринчи онлайн-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда коронавирус пандемиясидан кейинги даврда туризм мавсумини тиклаш, янги йўналишларни аниқлаш ва унда ШҲТга аъзо давлатларининг имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.

 Онлайн-семинарда Бутунжаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси экспорт қўмитаси директорининг ўринбосари, ?ккинчи Пекин чет тиллар институти директори ёрдамчиси, Халқаро ?пак йўли туризм университети президентининг маслаҳатчиси доктор Цзоу Тонянь «Янги мижозлар гуруҳи, янги сайёҳлик жойи, таъсир этувчи омиллар, янги истеъмол моделлари» ва Жаҳон сайёҳлик альянси бош котибининг ўринбосари Ван Куньсинь «Эпидемия шароитида интеллектуал туризмни ривожлантириш ва ўзгартириш» мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон 2020 йилда сайёҳлик учун энг яхши манзиллардан бири сифатида эътироф этилгани маълум қилинди. Ғарб мамлакатлари аҳолиси ўзлари учун Ўзбекистоннинг очилмаган сайёҳлик салоҳиятини кашф этгани эътироф этилди.

 ?штирокчилар туризм саноати коронавирус пандемияси сабабли жиддий инқирозга юз тутганини таъкидлаган ҳолда, ушбу инқирознинг ечимини топиш имкониятларини бўйича фикр алмашди.

Таъкидланишича, туризм соҳасини қайта тиклаш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш инқироздан чиқишнинг энг тўғри йўлидир. Бунда пандимия даврида сайёҳларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим.

Семинар давомида, туризм интеллектуализациясининг ривожланишида экскурсиялар, туризм ва хизматларни бошқариш, туристик маркетинг сингари соҳанинг муҳим йўналишлари ҳам қамраб олинди. Хусусан, автотуризм, сайёҳлик туризми, махсус саёҳат турларини ривожлантириш орқали ҳудудларда кўплаб янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни  қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Анжуман якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларга оид тегишли тавсияларни  ишлаб чиқди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net