ШҲТ кузатувчилар миссияси: Миссия сайлов очиқ, ошкора, демократик тамойиллар, халқаро стандартлар асосида ўтказилди деган қарорга келди

25.10.2021 17:15

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари миссияси иштирокида Ўзбекистон Президенти сайлови якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуманда ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширгани қайд этилди. Миссия сайлов очиқ, ошкора, демократик тамойиллар, халқаро стандартлар асосида ўтказилди, деган қарорга келган. Бундан ташқари  миллий сайлов қонунчилиги ва сайлов ўтказиш амалиёти чуқур таҳлил қилингани таъкидланди.

ШҲТ миссияси томонидан ўтказилган анжуманда  ШҲТ миссияси раҳбари, ШҲТ бош котиби ўринбосари Ерик Ашимов Ўзбекистон Президенти сайлови мувафаққиятли ўтганини  билдирди.

- Ўзбекистон халқини муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови муваффақиятли ўтгани билан чин дилдан табриклайман. Сайлов очиқ, ошкора, ҳаққоний, миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўла мос ўтди, — деди Ерик Ашимов. — Бизнинг делегациямиз аъзолари Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятларида бўлиб, икки мингдан кўпроқ сайлов участкасида сайлов жараёнини кузатди. Сайлов участкаларида фуқаролар ўз конституциявий ваколатини эмин-эркин адо этиши учун барча шароитлар яратилди.

Брифингда таъкидланишича, миссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Президент ва парламент сайловларида, референдумларда ШҲТ кузатувчилар миссияси тўғрисидаги низом асосида сиёсий бетарафлик ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига риоя қилган ҳолда амалга оширди.

Маълум қилинишича, сайлов бўйича миссия ўз дастурини ишлаб чиққан ва шу асосда иш юритган. ШҲТ кузатувчилари, шунингдек, жойлардаги округ сайлов комиссиялари, участка сайлов комиссиялари вакиллари, сайловчилар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказди.

Брифингда сайлов жараёнига юқори ахборот-коммуникация ҳамда рақамли технологиялар жорий этилгани, унинг янада шаффоф амалга оширилгани  айтиб ўтилди.  Жараёнларга жорий этилган замонавий ахборот тизимлари сайловчилар ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот олиш имконини берди.

«Сайлов участкалари, сайловчилар рўйхатининг аниқ шакллантирилгани қайта ёки оилавий овоз бериш ҳолатларининг келиб чиқишига йўл қўймади. Бунда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати, «Сайлов-2021» мобиль иловаси муҳим аҳамият касб этади», - деди миссия вакиллари.

 Анжуманда Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти сайлов қонунчилиги асосида ўтказилгани эътироф этилди. Таъкидланганидек, партияларга тарғибот-ташвиқот учун бир хил эфир вақти ҳамда тенг имкониятлар тақдим этилди.

«?мконияти чекланган шахслар учун ўз сиёсий ҳуқуқларини тўлаконли амалга ошириш учун етарлича шароитлар яратилган. Жумладан, уларга алоҳида кабиналар ажратилди, кириш ва чиқиш жойларида пандуслар жойлаштирилди, кўриш имконияти чекланганлар учун брайль алифбосидаги бюллетень трафарети таъминланди», - деди ШҲТ  миссияси  кузатувчилари.    

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net