ШҲТ Банклараро бирлашмаси Кенгашининг XVI йиғилишида пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича йўл харитасини амалга ошириш масалалари м

02.11.2020 17:32

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Банклараро бирлашмаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 30 октябрь куни видеоконференция шаклида ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки”АЖ  делегацияси иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Учрашувни «ВЕБ.РФ» давлат тараққиёт корпорацияси раиси ?горь Шувалов бошчилигидаги Россия томони олиб борди. Йиғилиш давомида Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук ва ШҲТ Бош котиби Владимир Норов қутлов нутқи билан чиқиш қилди. Тадбирда ШҲТга аъзо давлатларнинг етакчи банклари раҳбарлари ва таклиф этилган меҳмонлар ҳам қатнашди.

 Йиғилиш давомида пандемияга қарши курашда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, ташкилот иқтисодиёти учун пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича йўл харитасини амалга оширишнинг аҳамияти ва ШҲТ ҳудудларида «Миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш масалаларига қўшма ёндашувлар» юзасидан фикр алмашилди.

 Учрашув доирасида «Ўзмиллийбанк» АЖ МСБни молиялаштириш моделидан самарали фойдаланган ҳолда пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга оширишни давом эттириш ва инновацион тузилмавий моделларни жорий этиш орқали йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни таклиф қилди. Шунингдек ШҲТ платформасида ахборот алмашинувини чуқурлаштириш орқали ўзаро муносабатларни янада фаоллаштириш ташаббуси билдирилди.

Таъкидлаш керакки, «Ўзмиллийбанк» АЖ МСБ лойиҳаларини молиялаштириш учун ГБРКдан 500 миллион юан миқдорида кредит линиясини жалб қилди. ШҲТ маконидаги «Бир камар, битта йўл» дастури доирасида Хитойдан келган бошқа шериклар билан ҳамкорлик фаол давом этмоқда.

 Шу билан бирга, «ВЕБ.РФ» давлат тараққиёт корпорацияси билан ҳисоб-китоблар Россия рублида амалга ошириладиган юқори технологик ускуналарни Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро битимлар амалга оширилмоқда.

Кенгаш йиғилишида аъзо банклар раҳбарлари «ВЕБ.РФ» давлат тараққиёт корпорацияси ШҲТ Банклараро бирлашмаси Кенгашининг платформасида раислик даврида муҳим натижаларга эришганлигини юқори баҳолади.

 Тадбир натижасида аъзо банклар ташкилот иқтисодиёти учун пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича «Йўл харитаси» ва ШҲТ маконида «Миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича қўшма ёндашувлар» каби муҳим ҳужжатларни имзолади.

 Шунингдек, йиғилишда 2021 йилга қадар ШҲТ Банклараро бирлашмаси Кенгашига раислик қилиш Тожикистоннинг «Амонатбанк» давлат омонат банкига ўтгани маълум қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net