Шайх Аҳмад Тоййиб ?мом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

03.03.2020 14:38

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Самарқандда ўтказилаётган “?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамроҳлигида ?мом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири ЎзА манбасига таяниб.

Миср Бош имомига мазкур мажмуа тарихи, айни пайтда бу ерда амалга оширилиши режалаштирилган қайта тиклаш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти, марказ музейи ва бу ерда сақланаётган нодир асарлар билан танишди.

Муассасалар илмий ходим ва тингловчилари билан суҳбат чоғида Шайх Аҳмад Тоййиб уларни ?мом Бухорий, ?мом Мотуридий, ?мом Термизийдек улуғ аждодларга муносиб ворис бўлиб етишишига тилак билдирди. Яратилган шароит ва имкониятларга юқори баҳо берди.

«Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари халқаро марказ ва ҳадис илми мактаби фахрий меҳмонлар китобига эзгу тилакларини ёзиб қолдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net