Шавкат Мирзиёев кўп сонли сайловчиларнинг ишончини қозонишга муваффақ бўлди – Саудия Арабистони матбуоти

29.10.2021 11:00

АР-Р?ЁД, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган мақолаларни чоп этишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Riyadh Daily” ва “Ал-Мустаҳлек” газеталарида эълон қилинган мавзуга доир навбатдаги мақолаларда таъкидланишича, жорий йил 24 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайловида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз тўплаб, яна бир бор кўпсонли сайловчиларнинг ишончини қозонишга муваффақ бўлди.

Шу билан бирга Саудия нашрлари ўз ўқувчиларини Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги 5 йил мобайнида мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари билан таништирган. Хусусан, республика ҳудудларини ривожлантириш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш учун улкан имкониятлар яратилгани,  юзлаб корхона ва фабрикалар, минглаб янги иш ўринлари пайдо бўлгани ҳамда салмоқли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилгани қайд этилган.

Янги Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида инсон омили ва унинг манфаатлари бош мезон сифатида белгилаб олингани алоҳида урғуланган.

“Президент Шавкат Мирзиёев барча хорижий ва маҳаллий кузатувчиларга, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳамда Президент сайловида қатнашган бошқа сиёсий партияларнинг номзодларига ўз миннатдорлигини билдирди”, - деб ёзади нашрлар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net