Сеулдан Тошкентга инсонпарварлик кўмаги юборилди

18.12.2020 11:19

СEУЛ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг рейси орқали Жанубий Кореянинг Кемёнг  университети томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур акция Жанубий Корея университети томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик ҳамда олий билим юртининг мамлакатимиздаги қатор узоқ йиллик ҳамкор-муассасаларга ёрдам бериш тўғрисида қабул қилган қарори доирасида ўтказилмоқда.

Кемёнг университети COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўн беш мингта тиббий ҳимоя ниқобини тақдим этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net