Сеулдан муносабат: Жанубий Корея компаниялари учун ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилиш қулай ва Марказий Осиё бозорига кириш Ўз

06.03.2021 13:41

СEУЛ, 6 март. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг «BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси раиси Ким Док Ёнг Ўзбекистон Президентининг ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) давлат раҳбарларининг 14-саммитидаги нутқига муносабат билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Бизнес жамият вакиллари Президент Шавкат Мирзиёевнинг изчил фаолиятини катта қизиқиш билан кузатмоқда, - деди Ким Док Янг. – Ўзбекистон раҳбари ўз нутқларида Марказий Осиё минтақасини ривожлантиришга қаратилган жуда долзарб ва ўта муҳим ташаббусларни илгари суради. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитидаги нутқ билан танишиб, бунга яна бир бор амин бўлдик.

Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистон раҳбарининг карантин чоралари доирасида киритилган савдо-транспорт тўсиқлари ва чекловларини олиб ташлаш орқали ?ҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо ва инвестицияларни ошириш ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистоннинг халқаро савдога фаол интеграцияси, барча тўсиқларни олиб ташлаш ва савдони рақамлаштириш, электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ечимларни кенг татбиқ этиши республиканинг минтақавий етакчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Жанубий Корея компаниялари учун ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилиш қулай ва Марказий Осиё бозорига кириш биринчи навбатда Ўзбекистондан бошланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбарининг ?ҲТга аъзо давлатлар ўртасида минтақавий савдо шартномасини қабул қилиш тўғрисидаги таклифи ҳам ўзбекистонлик, ҳам мамлакатда фаолият юритаётган хорижий компаниялар учун янги бозорларни очиб беради. Президент транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг стратегик устуворлигини таъкидлади. Хитой, Яқин Шарқ ва Покистон йўналишларида транспорт йўлакларини жадал ривожлантириш Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади.

Жанубий Корея компанияларини ушбу имкониятлар ва  яратилган шароитлар ҳамда Ўзбекистон бозорига кириш имкониятларидан фойдаланишга чақираман.  Республика раҳбари ташаббусларини амалиётга жорий қилиш яқин истиқболда минтақанинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net