Сенат қўмитаси раиси қўшни давлатлар ОТМларига баҳо берилиши бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мақоласига муносаб

25.06.2020 16:09

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида “Қўшни давлатлардаги олий таълим ташкилотларининг таълим сифати даражасини аниқлаш бўйича тавсия” сарлавҳаси остида материал эълон қилинди.

Унда нострификация билан боғлиқ жараён таҳлилдан ўтказилиб, қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг қатор олий таълим муассасалари фаолияти салбий баҳоланиб, фуқароларимизга тегишли тавсиялар берилган.

Қайд этиш жоиз, бу эса мамлакатимиз ва яқин қўшни давлатлар оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек АЛ?МОВ тавсия матни билан яқиндан танишиб, ундаги баъзи фикр ва хулосалар ўринли тарзда эътироз ва саволларга сабаб бўлаётганини қайд этди.

“Биринчидан, ?нспекция аниқ ва асосланган мезонлар ўрнига “Ўзбекистон меҳнат бозори талаб даражасига мос эмас” деган умумий жумла билан чегараланиб қолмоқда. Савол туғилади: бундай хулоса чиқариш учун, энг аввало, ўша меҳнат бозори параметрлари қани? Уларни ким белгилаган? Қўшни давлатларнинг ОТМлари қачон ва ким томонидан текширилган?

?ккинчидан, эълон қилинган тавсияда “...сифатли таълим арзон бўлмас”, ва “қўшни мамлакатлардаги аксарият ОТМ томонидан таклиф этилаётган тўлов-контракт нархи сифатли таълим бериш имкониятини бермайди” деб таъкидланган. Савол: нимага? Бу қандай қонуният бўлди? Балки, биз аввал Ўзбекистон ОТМларининг контракт нархларига ва шу нархларга бизда берилаётган таълим сифатига холисона боқармиз?”

Р.Алимовнинг билдиришича, бу ерда кўпроқ рақобат ва мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлик даражаси ҳақида сўз юритиш адолатдан бўлади.

“Учинчидан, мамлакатимиз ҳукумат ?нспекциясининг хорижий давлатлар ОТМларига бундай баҳо беришга ҳуқуқи борми? Бу ҳаракатларнинг мақсади, уларнинг давлатимиз миллий манфаатлари ва ташқи сиёсатдаги интилишларига қанчалик тўғри келади?

Сенат веб-сайтида жойлаштирилган муносабатда қўмита тегишли сўровномани ?нспекцияга юборгани ва расмий жавоб кутаётгани айтилган.

“?шончимиз комилки, ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Марказий Осиё минтақасида вужудга келган очиқлик, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган мутлақо янги сиёсий муҳитни қадрига етиб, барчамиз ўз фаолиятимизда қардош Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари билан дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшамиз”, дея ўз қарашларини билдирган сенатор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net