Сенат қўмитаси мажлисида Т?В 2020 йилдаги фаолияти ва ҳукуматга М?З рақобатбардошлигини ошириш бўйича чоралар тўғрисида юборилган парламе

06.03.2021 12:38

ТОШКЕНТ, 6 март. /“Дунё” АА/. Жума куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълум қлишича, унда Сенат аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Арзиевнинг батафсил ахбороти эшитилиб, муҳокама жараёнида сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Таъкидланганидек, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия ва Россияга ишчи ташрифи, 80 га яқин хорижий давлат раҳбарлари билан мулоқоти ва кўплаб нуфузли тадбирларда иштироки ташкил этилган.

Коронавирус билан боғлиқ жаҳонда юзага келган мураккаб вазиятга қарамай, пандемия келтириб чиқарган иқтисодий ва ижтимоий таъсирларни камайтириш мақсадида вазирлик ҳамда дипломатик ваколатхоналар кўмагида қиймати 350 миллион доллардан ортиқ бўлган грантлар ва молиявий-техник маблағлар, шунингдек, 12 миллион долларга яқин инсонпарварлик ёрдами маблағлари жалб қилинган.

Бундан ташқари, мажлисда мамлакатимиз махсус иқтисодий зоналарининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари О.Рустамов таъкидлаганидек, парламент сўровида кўтарилган масалалар бўйича ҳукумат томонидан муайян ишлар амалга оширилганлиги, шу билан бирга, қатор муаммо ва камчиликлар ҳалигача сақланиб қолаётганлиги қайд этилди.

Хусусан, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормалари билан мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармон ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Қолаверса, жорий йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш тадбирларига 1 триллион сўм миқдоридаги маблағ ажратилиши режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, тадбирда М?З фaoлияти сaмaрaдoрлигини бaҳoлaшнинг ягона тизимини жорий этиш ҳамда М?З вa кичик сaнoaт зoнaлaри ягoнa пoртaлини, сaйтлaрини тaкoмиллaштириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар етарли даражада ёритилмаганлиги ҳамда бу йўналишларда олиб борилаётган ишлардаги камчиликлар юзасидан сенаторлар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net