Сайёҳларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга тушди

05.02.2021 16:26

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ??В Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасининг Call-маркази ўз иш фаолиятини бошлади, унга "1173" қисқа рақам орқали мурожаат қилиш мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига таяниб.

Call-марказнинг асосий вазифаси сайёҳларнинг мурожаатларини телефон орқали қабул қилиш ва ички ишлар органлари ваколатлари доирасида уларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Call-марказ замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ??ББлари ҳамда Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ??Блари хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари навбатчилик қисмлари билан боғланган.

Кўрсатилган рақамга республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқ қилиш мумкин.

Call-марказнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қила оладиган малакали мутахассислари дам олиш кунларисиз туну-кун фаолият кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net