Саёҳатлар сифатли, хавфсиз ва мароқли бўлсин!

22.07.2022 18:06

Пойтахтимизда Ўзбекистон туризм транспорти уюшмаси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ?чки ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда туризм транспорти соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун Networking – туризм билан боғлиқ транспорт хизмати бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Учрашув бир неча қисмдан иборат бўлди. Унда туризм транспорти соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, янги лойиҳа ҳамда ташаббуслар бўйича таклиф ва тавсиялар атрофлича муҳокама этилди.   

Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов, туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари Б.Шаҳриёров, Ўзбекистон туризм транспорти уюшмаси раиси Ш.Саибов, ?чки ишлар вазирлиги Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Одилов, Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи А.Жўраев ва бошқалар сайёҳлик соҳасининг ривожланиб бораётгани бу борадаги транспорт билан боғлиқ масалаларга тезкор ва оқилона ечим топишда долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади.  

Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад, мамлакатнинг туризмга оид  транспорт хизмати бозорини ривожлантиришдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни муҳокама этишдан иборат бўлди. Шу билан бирга соҳани ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсияларни амалга ошириш ҳамда қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.  

Туризм транспорти соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар, ислоҳотлар, шунингдек, транспорт ва туризм соҳасидаги имтиёз ва қулайликлар билан тадбиркорлик субъектлари батафсил таништирилди.  

Тадбирда   кўплаб туризм бўйича транспорт хизмати бозорини ривожлантириш юзасидан тадбиркорларнинг таклиф ва тавсиялари атрофлича муҳокама этилди. Мамлакатимизга келган туристларга ва MICE – йирик ишбилармонлик ва корпоратив  тадбирларга ташриф буюрган меҳмонларга транспорт хизматини кўрсатишда учраётган муаммо ва камчиликлар батафсил ўртага ташланди.  

– Уюшмамиз 2020 йили мураккаб пандемия даврида тузилган, – деди Ўзбекистон туризм транспорти уюшмаси раиси Шуҳрат Саибов.– Соҳадаги муаммолар кўпроқ инфратузилма билан боғлиқ. Тегишли вазирликлар билан биргаликда уларни ҳал этишга эътибор қаратмоқдамиз. Чегара постларида сайёҳлик марказлари ташкил этилган бўлиб, уларда туристлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши, sim-карталар билан таъминланиши, тегишли сайёҳлик йўналишлари ҳақида кўпроқ янгиликларга эга бўлиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Ҳозирда Бўстонлиқ тумани, Жиззах довони йўналишида сайёҳлар учун шароитлар яратиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Туризм транспорти борасида дунёнинг АҚШ, Туркия каби давлатлари билан ўзаро тажриба алмашишга катта аҳамият қаратмоқдамиз.    

Мулоқот иштирокчиларининг қайд этишича, транспортнинг бошқа жабҳаларидан тубдан фарқланувчи туризм транспорти ўз мижозларига эга.  Айни пайтда туризм транспорти билан боғлиқ йигирмадан ортиқ муаммолар мавжуд. Булар чегара постларида вақтни тежаш, вокзал ва аэропортларга яқин ҳудудлардаги парковка, қишки мавсумда сайёҳларга хизмат кўрсатиш, туристик тўхташ бекатлари фаолияти, йўловчилар учун имкон қадар қулайлик яратиш, туризмда инклюзия  ва бошқа масалалардир.   

Мулоқот давомида туризм транспортига дахлдор  миллий қонунчиликни такомиллаштириш, саёҳатларни сифатли, хавфсиз ва мароқли ташкил этиш,  соҳани ривожлантиришга масъул бўлган давлат идоралари ва тадбиркорлар  ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама этилди.   

Назокат Усмонова, ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net