Сайлов натижаси янгиланаётган Ўзбекистоннинг тақдири учун долзарб аҳамият касб этади

01.11.2021 11:27

СЕУЛ, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореядаги етакчи нашрлардан бири - «The Korea Times» газетаси ношири ва раҳбари О Ён Жин «Дунё» АА учун берган шарҳида Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳақида тўхталди. 

– Жанубий Кореядаги энг катта нашрлардан бирининг раҳбари сифатида халқаро майдонда бўлаётган воқеалар билан мунтазам танишиб бораман. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий, демократик ва ижтимоий ислоҳотлар нафақат мамлакатингиз ичкарисида, балки хорижда ҳам кенг эътироф этилмоқда.

Айниқса, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, гендер тенглик каби соҳалардаги ижобий ўзгаришлар, қўшни мамлакатлар билан йўлга қўйилган конструктив мулоқотлар замирида ҳам айнан Ўзбекистон раҳбариятининг қатъияти мужассам.

Яна бир муҳим соҳа бу – сўз эркинлигидир. Ҳар бир давлат ҳаётидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоатчилик назоратини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим.

Жамият ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда, айниқса, сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда, оммавий ахборот воситалари – босма ва интернет нашрлар, телевидение ва радио, шунингдек, блогерлар фаолияти муҳим ўрин тутади.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ҳаётий ташаббусларнинг ҳар бири дунё ҳамжамияти нигоҳи Ўзбекистонга қаратилишига сабаб бўлмоқда.

Ҳар бир мамлакатда сайловлар демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган сиёсий муҳитни яратувчи жараён ҳисобланади.

Жорий йил Ўзбекистон Президенти сайлови янги Сайлов кодекси асосида ташкил этилди. Унга мувофиқ сайлов куни хориждаги фуқаролар ҳам ушбу сиёсий жараёнда иштирок этиши таъминланди.

Яна бир муҳим жиҳат, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари рўйхатидан ўтмаган фуқаролар ҳам бу йилги сайловда иштирок этиши йўлга қўйилди. Халқаро амалиётда эса бу камдан кам кузатиладиган ҳолат.

Бу каби ислоҳотлар давлат ва жамият мавқеини мустаҳкамлашда жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Аслида бу арзимасдек бўлиб кўринишиш мумкин. Лекин бу билан аҳолинингмамлакат раҳбариятига бўлган ишончини яна мустаҳкамлаб бораверади. Улар дунёнинг қайси бурчагида бўлишидан қатъий назар доимо она Ватан эътиборида эканини ҳис этади.

Ўйлайманки, бундан Ўзбекистон фуқаролари жуда ҳам хурсанд. Чунки ҳамма ҳам сайлов куни сайлов участкасига кела олмаслиги мумкин. Лекин улар ҳам қатнашишни истайди. Демак, уларнинг хоҳиш истаклари ҳам инобатга олинмоқда. Зеро, сайлов жараёнида фуқаролар ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиши учун шароит яратилиши, тенглик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига қатъий амал қилиниши жуда муҳим.

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган, ўқиётган, ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони салмоқли. Мамлакатингиз томонидан уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланиши таъминлаш мақсадида 14-20 октябрь кунлари мамлакатимизнинг 14 шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Чунки муддатидан олдин овоз бериш бу – фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан сайлов бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари жуда фаол йўлга қўйилган. «The Korea Times» газетаси ҳам Ўзбекистондаги ушбу сиёсий жараён ҳақидаги материалларни ўз саҳифасида эълон қилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи муддатга Президент этиб сайлангани билан табриклайман. Ўйлайманки, яқин келажакда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўзбек халқини яна кўплаб орзу-умидлари рўёбга чиқади. Мазкур сайлов натижаси янгиланаётган Ўзбекистоннинг тақдири учун долзарб аҳамият касб этишига, Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик алоқаларнинг истиқболига ҳам ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net