Сайлов-2021: Эксперт гуруҳи имзо варақаларини текширишга киришди

09.09.2021 15:44

ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссиясининг эксперт гуруҳи имзо варақаларини текширишга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов камиссияси Матбуот хизмати маълумотга кўра, Сайлов кодексининг 39-моддасига биноан, сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан 5 кунлик муддатда текширилади. Бунда сайловчилар имзолари зарур сонининг камида 15 фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши лозим бўлади.

Шу мақсадда Марказий сайлов комиссияси томонидан имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳлари тузилди.

Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар, адлия органларининг криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари жалб этилди. ?мзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этмоқда.

Қайд этиш жоизки, Эксперт гуруҳлари томонидан текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг нисбатда танлаб олинади.

Агар Марказий сайлов комиссияси томонидан танлаб олинган имзо варақаларининг чорак қисмидан кўпроғини текшириш натижасида имзо варақалари қонун бузилган ҳолда тузилганлиги аниқланса, мазкур имзо варақалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига қайтарилади ва унга камчиликларни бартараф этиш учун икки кунлик муддат берилади.

Агар қўллаб-қувватловчи шахсларнинг (сайловчиларнинг) имзолари сони белгиланган энг кам миқдордан яна оз бўлиб чиқса, мазкур имзо варақалари тўлиғича ҳақиқий эмас, деб топилади. Бундай ҳолда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни рад этади.

Агарда Сиёсий партия тақдим этган ҳужжатлар, шу жумладан, сайловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари Сайлов кодекси талабларига мос келса, Марказий сайлов комиссияси навбатдаги йиғилишларидан бирида сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net