Саудия компанияси Ҳаж ва Умра мавсумларида Ўзбекистон зиёратчиларига меҳмонхоналар ҳамда авиация хизматларини кўрсатиш таклифини билди

15.06.2022 15:51

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчиси   Улуғбек Мақсудов  Саудия Арабистонининг «MANAZIL» компанияси раиси Султон Аҳмад Банун билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида компания вакилларинининг 16 июнь куни Ўзбекистонга амалий сафарини амалга ошириш,  шунингдек, тегишли вазирлик ҳамда идоралар, хусусий компаниялар билан учрашувлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Султон Банун сўнгги беш йил ичида Саудия Арабистонининг Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини қайд этар экан, ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида компания ўзбек томони билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдиради.

- «MANAZIL» компанияси Ҳаж ва Умра мавсумларида чет эллик зиёратчиларга меҳмонхоналар ва авиация хизматларини тақдим этиш соҳасида 30 йиллик тажрибага эга, - деди Султон Аҳмад Банун. - Бу борада Шимолий Африкадаги араб давлатлари билан самарали ҳамкорлигимиз мавжуд. Биз Ўзбекистон билан ҳам алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдормиз. Ўзбекистонга сафаримиз давомида тегишли ташкилот ва фирмалар билан музокаралар ўтказиб, ўзаро келишувга эришамиз, деган умиддамиз.  

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси раҳбари, ўз навбатида, мамлакатимизнинг  инвестиция ва экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказди. Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хорижий инвестор ва ишбилармонлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда қулай шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net