Саудия Арабистони тур-компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

01.02.2022 10:01

Ж?ДДА, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Макка шаҳридаги «Travel Gate» компанияси директори Бадр Муҳаммад Хешайфати билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва республикага сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Саудия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари хусусида фирк алмашилди.

«Travel Gate» компанияси раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, республиканинг инвестиция, экспорт ва туризм соҳаларидаги салоҳияти, мамлакатда эришилган иқтисодий тараққиёт ҳақидаги маълумот билан таништирилди.

Бадр Муҳаммад Хешайфати  ўзбек ҳамкорлари билан алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди. Хусусан саудиялик сайёҳларни мамлакатимизга жалб этиш учун республиканинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишни янада кучайтириш зарурлигини қайд этди. 

Учрашув натижасида яқин вақт давомида Саудия Арабистонидаги йирик сайёҳлик  компаниялар вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-тур ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net