Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳақида

01.11.2021 11:28

АР-Р?ЁД, 1 ноябрь /«Дунё» АА/. Саудиянинг «Ар-Риёд» газетасида  Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабасига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, сайлов  Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришларга мамлакат аҳолисининг юксак баҳосини ифодалади. Бу даврда мамлакат иқтисодиёти 24 фоизга, саноат  34 фоизга, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ўсди. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 60 миллиард долларга етди. Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 баробар ошди.

«Ҳудудларни ривожлантириш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратилди, - дея қайд этади Саудия Арабистони нашри. - Юзлаб корхона ва фабрикалар ташкил этилди, шунинг баробарида, минглаб янги иш ўринлари яратилди. Мамлакат бўйлаб кўнг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Амалий самарадорлик, инсон манфаатлари ислоҳотларнинг биринчи поғонасига қўйилди. ?жтимоий йўналтирилган дастурлар амалга оширилди. Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди».

Нашрда сайлов арафасида ушбу ишларни изчил давом эттириш, мамлакат тараққиёти ва аҳоли ҳаётини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган «Янги Ўзбекистон» стратегияси ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Дастурнинг мақсад ва мазмуни сайловолди тарғибот учрашувларида сайловчиларга кенг тарғиб этилди. Якунда фуқаролар стратегиянинг муваффақиятга эришиши тарафдори эканини ўз овозлари билан таcдиқлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net