«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобус ҳаракатларига рухсат берилади

06.06.2020 10:23

ТОШКЕНТ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Республика махсус комиссияси берган ахборотга асосланиб.

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда “Дамас” ва бошқа турдаги микроавтобуслар ҳамда метрополитен фаолиятига ҳозирча рухсат берилмаган.

Жамоат транспорти фаолиятида Транспорт вазирлигининг масъул ҳодимлари қуйидаги талабларга риоя этилишини қатъий назорат қилади:

  • автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net