Санкт-Петербургда меҳнат қилаётган ватандошлар мамлакатимиз Конституциясига киритилиши таклиф этилган

12.08.2022 23:09

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва “Uzbekistan airways” ҳиссадорлик жамиятининг Санкт-Петербургдаги вакиллари билан биргаликда “СтройКрафт” МЖЧга қарашли “Таллинский лес” турар-жой мажмуасининг қурилиш майдончасига боришиб, у ерда вақтинча меҳнат қилаётган 80 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида учрашув қатнашчилари Бош консулхона ва “Uzbekistan Airways” компанияси ваколатхоналари томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари ҳақидаги маълумотлардан воқиф бўлишди. Шу билан бирга, мамлакатимиз фуқароларига миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик меъёрлари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Учрашув интиҳосида ватандошларга мамлакатимизда кечаётган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашилгани баробарида юртдошларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Юқоридагилар билан бирга, мамлакатимиз вакиллари “СтройКрафт” МЖЧ раҳбарияти билан алоқа ўрнатишгани ҳолда бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни олишди, меҳнат мигрантлари учун яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net