Санитария-эпилемиологик осойишталик агентлиги директори: Сайлов кунида тиббий-санитария хизматини ташкил этиш ва санитария-эпидемиологи

23.10.2021 14:22

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Санитария-эпилемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Санитария-эпилемиологик осойишталик агентлиги директори  ОАВ ходимларига сайлов жараёнида санитария-эпидемиологик хавфсизлик ва фуқаролар саломатлигининг ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.

Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси даврида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида”ги Йўриқномани ўз ичига олган тегишли қарорни қабул қилгани  қайд этилди.

Агентлик директорининг сўзларига кўра, Йўриқнома 6 та боб, 39 та банддан иборат бўлиб, унга мувофиқ, асосий тадбирлар коронавирус касаллигини олдини олишга қаратилган қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган. Хусусан, ижтимоий масофани сақлаш (камида 2 метр), биноларнинг кириш қисмини визуал 2 метрдан белгилаш назарда тутилган. Сайловга ташриф буюрганлар ва кузатувчилар, шунингдек, барча иштирокчининг ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши талаб этилади.

- Барча сайлов участкаларида шахсий гигиенага амал қилиш учун етарлича шароит яратиш, бунинг учун сайлов участкалари ва сайлов округлари шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари, яъни бир маротабалик тиббий юз ниқоби, бир маротабалик қўлқоп ҳамда қўллар учун дезинфекцияловчи антисептик воситалар билан таъминланади, - деди Баҳодир Юсупалиев. - Сайловчи ҳамда сайлов комиссияси аъзоси ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни камайтириш таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим жалб этилган. Айни пайтда мамлакатимиздаги 10 минг 800 га яқин сайлов участкасининг барчаси  сайлов шай ҳолатда.

Матбуот анжумани давомида сайлов участкаларида 9 минг 925 тасида тиббий нуқталар фаолияти йўлга қўйилгани  маълум қилинди.   Агентлик раҳбарининг таъкидлашича, сайлов кампанияси даврида барча сайлов комиссиялари аъзолари коронавирусга қарши  тўлиқ эмланди.

- Ўзбекистон Президенти сайлови кунида тиббий-санитария хизматини ташкил этиш ва санитария-эпидемиологик осойишталик тўлиқ таъминлашга барча ресурсларимиз мавжуд, - деди Санитария-эпилемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net