Самарқандда сайёҳлик фаолиятига рухсат берилди

10.06.2020 10:34

САМАРҚАНД, 10 июнь. /«Дунё» АА/. ?чки туризмни йўлга қўйиш мақсадида бугундан бошлаб Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик объектларига белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фаолият кўрсатишга рухсат берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

«Вақф» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали тасарруфидаги қуйидаги зиёратгоҳ ва қадамжолар эса эртага – 11 июндан иш фаолиятини бошлайди:

– Самарқанд шаҳридаги Хўжа Дониёр, ?мом Мотуридий, Хўжа Абду Дарун, Ҳазрати Хизр, Мурод Авлиё, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуалари, Руҳобод мақбараси, Хўжа ?съҳоқи Валий масжид-зиёратгоҳи;

– Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрор Валий, Хўжа Абду Берун мажмуалари, Оқдарё туманидаги Маҳдуми Аъзам, Жомбой туманидаги Шайх Худойдоди Вали ва Булунғур туманидаги Хўжа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳлари;

– Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи вилоят туризмни ривожлантириш департаменти билан келишилган ҳолда очилиши кўзда тутилган.

«Қизил» тоифадаги ҳудуд бўлгани учун Паяриқ туманидаги ?мом Бухорий мажмуаси ҳамда Ургут туманидаги Чор Чинор зиёратгоҳи ҳозирча фаолият кўрсатмайди.

Фаолият кўрсатишига рухсат берилган зиёратгоҳ ва қадамжоларда айни пайтда карантин қоидаларига риоя этилиши учун кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекция «тўшак»лари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net