Самарқандда маданий меросни асраш бўйича Ўзбекистон-Жанубий Корея симпозиуми ўтказилади

24.11.2021 15:16

ТОШКЕНТ,  24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Самарқанд шаҳридаги «?пак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида 26 ноябрь куни маданий меросни асраш бўйича Ўзбекистон-Жанубий Корея симпозиуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Жанубий Корея маданий мероси жамғармаси, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси раҳбарлари ва соҳанинг етакчи вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Симпозиум Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда музей салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини яхшилаш» лойиҳасининг биринчи босқичини якунлаш ва келгусидаги ишларга бағишланади.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 700 минг доллари миқдордаги грант асосида Ўзбекистон маданият тарихи давлат музейида археологик топилмаларни таъмирлаш бўйича замонавий лаборатория ташкил этилди, соҳа мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказилди, 95 топилма қайта тикланди. Бундан ташқари, ушбу грант маблағлари эвазига Афросиёб музейидаги хона таъмирланди, деворий расмлар тикланди, музей экспонатлари ва археологик топилмаларни тиклаш ва реставрацияси бўйича янги дарслик ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net