Самарқанд вилоятида сайёҳлик мавсумининг очилиш куни барча маданий-мерос объектлари ва музейларга кириш бепул бўлади

28.02.2021 10:13

ТОШКЕНТ, 28 февраль. / “Дунё” АА/. Мамлакатимизда ички туризмни кенг тарғиб қилиш мақсадида Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан жорий йил 2 март куни қадимий шаҳарда маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, тадбир доирасида Самарқанд вилоят мусиқа ва драма театри олд майдонида саҳналаштирилган театр намойишлари, концерт дастурлари ташкил этилади. Шунингдек, вилоятнинг барча маданий-мерос объектлари, музейларга кириш бепул амалга оширилади.

Тадбирда вилоятдаги сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорликда ташриф буюрувчилар ўртасида викторина ва танловлар ташкил этилади. Ғолибларга эсдалик совғалари ва Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи 2 кишилик йўлланмалар тақдим этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net