Самарқанд вилоятида Жанубий Корея сармояси иштирокида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этилади

01.06.2020 13:38

СEУЛ, 1 июнь. /«Дунё» АА /. Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ва Жомбой тумани ҳокимликлари вакиллари Жанубий Кореянинг «Samdong ENT Co., Ltd.»  компанияси президенти Чжонг Ёнг-Кю билан онлайн-музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокара жараёнида асосий эътибор Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги «Samdong ENT Co., Ltd.» МЧЖ базасида умумий маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластерни ташкил этишга қаратилди. Мазкур қайта ишлаш корхонасининг умумий қиймати 35 миллион долларга тенг. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган ?нвестицион дастурига киритилган ҳамда Ўзбекистон ва Жанубий Корея учун устувор хусусиятга эга.

Онлайн-учрашувда Жанубий кореялик ҳамкорлар лойиҳани амалга оширишни тезлаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.  Айни пайтда лойиҳага доир маълумотлар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўрганилмоқда. Шундан сўнг хорижлик ҳамкорлар корхонанинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.

Мазкур корхонани ташкил этишдан мақсад қаттиқ маиший чиқиндиларни самарали йиғиш ва қайта ишлашдан иборат. Бунинг учун «Samdong ENT Co., Ltd.» маиший чиқиндиларни тўплаш учун махсус транспорт воситаларини сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Samdong ENT Co., Ltd.»  компанияси вакиллари музокара жараёнини тезлаштириш  ва лойиҳани амалга оширишни бошлаш учун халқаро авиақатнов тикланиши билан Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net