Самарқанд шаҳрида 12-13 август кунлари ?нсон ҳуқуқлари бўйича иккинчи халқаро форум ўтказилади

06.08.2020 11:22

ТОШКЕНТ, 6 август. /«Дунё» АА/. Самарқанд шаҳрида жорий йил 12-13 август кунлари  ?нсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум видеоконференция шаклида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва  ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази шафелигида ўтказилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа ?ттифоқи, ?слом Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Африка ?ттифоқи тизимидаги ёшлар тузилмалари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро, минтақавий ва миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари ва  ёшлар ташкилотлари вакиллари Самарқанд форумида иштирок этишга қизиқиш билдирган.

Ушбу форум инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилаётган иккинчи халқаро анжумандир.  

«?нсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми» деб номланган биринчи халқаро анжуман Самарқанд шаҳрида 2018 йил 22-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтган эди. Унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган ?нсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси 2019 йил 6 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 73-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилган.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунида иштирокчилар мазкур халқаро анжуманнинг муҳимлиги ва зарурлигини ҳисобга олган ҳолда уни ҳар икки йилда бир марта мунтазам равишда ўтказиб туриш ҳақида келишиб олган эди.

Навбатдаги Самарқанд форумининг асосий мақсади – ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга тааллуқли мавжуд халқаро ҳамда минтақавий механизмларни таҳлил қилишдан иборат. Мунозаралар жараёнида ушбу механизмларни такомиллаштириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.

Кун тартибидан, шунингдек, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари ва БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича бутунжаҳон дастурини амалга оширишда ёшларнинг роли масаласи ўрин олган.

Самарқанд форумида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳаси биринчи марта жаҳоннинг етакчи экспертлари муҳокамаси учун тақдим қилинади. Ушбу Конвенция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги таклифига мувофиқ тайёрланган.

Конвенция том маънодаги янги ҳужжат бўлиб, унда ёшларнинг ҳозирги замонда дунё миқёсида эътироф этилиши зарур бўлган ўзига хос ҳуқуқлари акс эттирилди. Бундай мазмундаги халқаро ҳужжатнинг қабул қилиниши жаҳондаги барча давлатлар томонидан ёшлар масалаларига бўлган эътиборни тубдан кучайтиради. Ёшларнинг алоҳида ҳуқуқларига жиддий эътибор қаратилиши, ўз навбатида, навқирон авлод вакилларига манзилли кўмак кўрсатишда муҳим омил бўлади.

Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенция лойиҳаси муҳокама учун форумнинг расмий сайти (http://www.asianforum.uz/)да жойлаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net