Самарқанд давлат чет тиллар институтида АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

30.01.2020 10:09

САМАРҚАНД, 30 январь,/«Дунё»АА/. Самарқанд давлат чет тиллар институтида АҚШнинг мамлакатмиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида институтда инглиз тилини ўқитишни янада такомиллаштириш, бунинг учун АҚШ малакали мутахассисларини жалб қилиш, элчихона кўмагида институт профессор-ўқитувчиларининг хорижда малака оширишларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Музокаралар натижасида АҚШ мутахассисларини жалб қилган ҳолда янги ўқув дарсликларини яратиш, конференция ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиш, турли грант лойиҳаларида ҳамкорликда қатнашиш бўйича келишувларга эришилди.

Меҳмонлар институтга ташрифи давомида АҚШ элчихонаси кўмагида ташкил этилган STEM (science, technical, engineering, mathematics) лойиҳаси аъзолари билан ҳам суҳбатлашди.

Маълумот ўрнида, институтда STEM лойиҳаси доирасида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг математика, физика, биология, кимё, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, муҳандислик каби таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун бепул инглиз тили курслари ташкил этилган. Машғулотлар америкалик малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net