“Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия марафони жорий йил 1 ноябрда ўтади

02.03.2020 15:20

ТОШКЕНТ, 2 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасидан олинган маълумотга кўра, “Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия марафони 2020 йил 1 ноябрда Самарқанд шаҳрида ўтади. Март ойидан бошлаб, лойиҳа веб-сайтида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

“Samarkand Half Marathon” марафони спорт мусобақаси, маданий-маърифий дастурни ўз ичига олади. Лойиҳадан кўзланган мақсад – маданият ва санъат объектларига кириш ва улар билан танишишдаги муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи, спорт туризмини ривожлантириш.

Ушбу марафон илк бор ўтган йили ташкил этилган ва унда 25 мамлакатдан иштирокчилар қатнашган эди. 21, 10 ва 2 километр масофалардаги югуриш мусобақасида иштирокчилар Шердор ва Улуғбек мадрасалари, Бибихоним масжиди, Тилла-кори мадрасаси, Руҳобод ва Aмир Темур мақбаралари, Сиёб бозори бўйлаб югуришни амалга оширди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net