Самара вилоятидаги ҳолат тўғрисида маълумот берилди

25.05.2020 16:25

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари режалаштирилмаган ва келишилмаган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган фуқароларимизнинг Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланиши давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишглар вазирлиги манбасига асосланиб.

Ушбу вазият бўйича Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилди.

«Такроран маълум қиламизки, 2020 йилнинг 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларимизнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилган эди. Қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Огоҳлантиришларимизга қарамай, 280 га яқин фуқаромиз Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланмоқда. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Самара области ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган. Аммо тўпланган ватандошларимиздан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Большая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқда. ?шга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётган ватандошларимизни ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишини ҳамда чартер рейсларини кутишини сўраб қоламиз.

Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net