Россияликларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи Конституцияга ўзгартиш киритишни қўллаб-қувватлади

02.07.2020 16:56

ТОШКEНТ, 2 июль. /«Дунё» АА/. Дастлабки маълумотларга кўра, чоршанба куни бўлиб ўтган Бутунроссия референдумида Россия фуқароларининг аксарияти Конституцияга ўзгартиш киритишни қўллаб-қувватлаган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Россиянинг «Коммерсант» газетаси хабарига кўра, Москва вақти билан соат 6.00 да сайловчиларнинг 77,93 фоизи ўзгартиш учун овоз берган, 21,25 фоизи эса қарши эканини билдирган.

Немис автоном округидан референдумда иштирок этган овоз берувчиларнинг аксарияти ўзгартишларга қарши овоз берган ягона ҳудуд бўлди – 45 фоиз аҳоли қўллаб-қувватлаган, 54 фоизи қарши овоз берган. Ўзгартишларни қўллаб-қувватлашнинг энг юқори даражаси Тувада қайд этилган. У ерда 97 фоиз инсон ёқлаб овоз берди. Шунингдек, Ямал-Немис автоном округи, Қрим, Доғистон, Чеченистон, Ставропол ўлкаси ва Кабардино-Балкарияда сайловчиларнинг 90 фоиздан кўпроғи Конституцияга ўзгартиш киритиш учун овоз беришди.

ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Россия Конституциясига ўзгартиш киритиш бўйича референдумда Тошкентда бўлиб турган Россия фуқаролари ҳам иштирок этган. Қатнашганларнинг 82 фоизидан кўпроғи ўзгаришларни қўллаб-қувватлаган, қарийб 17 фоизи эса қарши чиққан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net