Россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

15.08.2020 12:36

ТОШКЕНТ, 15 август. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

16 август куни Росссиядан  40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келиши кутилмоқда. Бир ой давомида улар коронавирусга қарши курашиш доирасида ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлайди, амалий-услубий ёрдам беради.

Россиялик мутахассисларининг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва терапевтлар бор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net