Россиялик маданиятшунос ва киношунос Ўзбекистонга саёҳати давомида олган таассуротлари билан ўртоқлашди

14.04.2021 10:57

ТОШКЕНТ, 14 апрель . /«Дунё» АА/. Россиялик киношунос, радиобошловчи ва шарҳловчи Антон Долин YouTube каналидаги “Meduza Originals” номли шоуда Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири “Ўзбеккино” миллий агентлиги манбасига асосланиб.

А.Долин Ўзбекистонга саёҳат қилиш унинг болаликдаги орзуси бўлганини таъкидлаган.

"Мен Ўзбекистонни қадимий, экзотик ва гўзал замин сифатида тасаввур этганман. Лекин ушбу диёр менда кутганимдан ҳам кўпроқ ёрқин таассурот қолдирди", - дея изоҳлади Антон.

Шунингдек, А.Долин Тошкент метросининг «Космонавтлар» бекати, буюк астроном Мирзо Улуғбек ва унинг тарихий мероси ҳақида сўзлаб берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net