Россиядан муносабат: ЕО?? доирасида кузатувчи мақомини олиш Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланад

14.12.2020 10:27

ЕКАТEР?НБУРГ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Олий Евроосиё ?қтисодий Кенгаши йиғилишининг асосий воқеаларидан бири 2025 йилгача интеграцияни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари тасдиқлангандан ташқари Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олгани бўлди, деди Екатеринбург Европа-Осиё тадқиқотлари маркази директори Андрей Русаков «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида.

— Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат иқтисодиётининг максимал даражада очиқлигини таъминлаш ва унинг транспорт-логистика йўлакларидан самарали фойдаланиш сиёсати изчил давом эттирилаётганининг натижасидир, — деб таъкидлади россиялик сиёсатшунос олим. — Шундай қилиб, ЕО??нинг 180 миллиондан ортиқ истеъмолчига эга умумий бозори Ўзбекистон маҳсулотлари учун асосий йўналишлардан бирига айланиб бормоқда. Бу воқеа Евроосиё маконида яқин ҳамкорлик ва ўзаро кооперация бошланаётганидан белгидир.

Ўзбекистон ЕО?? мамлакатлари билан анъанавий муносабатларини ривожлантириб келмоқда. Ушбу давлатлар билан жами савдо айланмаси 2016-2019 йилларда икки бараварга кўпайиб, 9 миллиард доллардан ортди. Бугун Ўзбекистон ташқи савдосининг учдан бир қисми Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича кўрсаткич эса 75 фоиздан ошади. Табиийки, мавжуд салоҳият эса бундан ҳам кенг.

Ўзбекистоннинг саноат кооперацияси ва транспорт-логистика йўлакларини яратишдаги улкан имкониятлари минтақада иқтисодий ўсиш учун янги истиқболлар очмоқда. Шу маънода, мамлакатнинг ЕО??да кузатувчи мақомини олиши Ўзбекистон Президенти ислоҳотларининг мантиқий давомидир.

Кузатувчи мақоми Ўзбекистонга ўз иқтисодиёти имкониятларини ЕО?? умумий бозори талабларига янада қулай мослаштиришга имкон беради, ўзбек ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларининг ушбу макондаги улушини оширади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net