Россиядаги йўловчи ташиш порти ва круиз саёҳатларини ташкил этувчи компаниялар Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда

29.01.2022 10:10

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 29 январь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси  ходимлари «Пассажирский порт Санкт-Петербург «Морской фасад» АЖ бош директори В.Каширин ва «Royal Caribbean Group» сайёҳлик компанияси ижрочи директори Х.Дельгадо билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, туризм соҳасида тажриба алмашиш, сайёҳлар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

«Пассажирский порт Санкт-Петербург «Морской фасад» Нева кўрфазида жойлашган. Портнинг узунлиги 2 минг 212 квадрат метрни ташкил этади.  Порт ҳудудида 7 та терминал мавжуд бўлиб, улар 3 та круиз, 1 та ихтисослаштирилган круиз ва 340 метргача бўлган океан кемаларини қабул қилиш имконияти эга.

 Порт бош директори В.Кашири билан ўтказилган музокараларда  ушбу мажмуа имкониятларидан фойдаланишда ўзбекистонлик инвесторларни жалб этиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.   

«Royal Caribbean Group»нинг ижрочи директори Х.Дельгадо билан бўлиб ўтган мулоқот  чоғида  у компания  фаолияти ҳақида сўзлаб берди.  Унинг таъкидлашича, компания дунёда круиз саёҳати бўйича етакчи ўринларда туради ва  ширкат 60 та кема ва лайнерга эга. Улар ёрдамида 800 дан ортиқ йўналишга круиз саёҳатлари амалга ошириш имконияти мавжуд.  

 Ўтказилган музокаралар натижасида томонлар ўзбекистонлик тадбикорлар ва сайёҳлик фирмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун тегишли вазирлик ва идоралар билан мулоқотларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net