Россияда «Меҳр» лойиҳаси доираси 7 минг 789 нафар ватандошга моддий ёрдам кўрсатилди

17.08.2020 17:34

МОСКВА, 17 август. /«Дунё» АА/. «Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва республиканинг Россиядаги консуллик идораларида ташкил этилган тезкор штаб пандемия даврида Россияда бўлиб турган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Хусусан, 2020 йил 9 – 15 август кунлари 3 минг 165 нафар ҳамюртимиз ватанга қайтарилди.

Турли сабабларга кўра, Ўзбекистонга қайтолмаган ватандошларга молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўтган ҳафта қийин молиявий аҳволга тушиб қолган яна 179 нафар Ўзбекистон фуқароси «Меҳр» хайрия лойиҳаси доирасида бир марталик молиявий ёрдам олди. Тўловларнинг умумий миқдори 133 минг 640 рублни ташкил этди.

Моддий ёрдам, бирини навбатда, 2 ёшгача фарзанди бор ва ҳомиладор  49 нафар аёлга берилди. Шунингдек, коронавирусга чалинган 1 нафар ватандошга ва Россия олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таҳсил олаётган 129 талабага инсонпарварлик кўмаги кўрсатилди.

«Меҳр» акцияси бошланганидан буён (14 майдан 15 августгача) Россияда  бўлиб турган 7 минг 789 нафар Ўзбекистон фуқаросига 50 миллион  755 минг 804 рубль миқдорида молиявий кўмак кўрсатилди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net