ТОШКЕНТ, 26 май. /«Дунё» АА/. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси тизимидаги «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти ва Россиянинг «Пятёрочка» савдо тармоғи ўртасида янги экспорт шартномаси имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири компания манбасига асосланиб.
Умумий қиймати 200 минг долларга тенг мазкур шартномага кўра 200 тонна пиёз, 100 тонна сабзи, шунингдек гилос ва ўрик Россия бозорига экспорти қилинади.
Маълумот ўрнида, «Пятёрочка» Россиядаги йирик савдо тармоқларидан бири бўлиб, мамлакат бўйлаб унинг 20 мингга яқин савдо дўконлари мавжуд.