Россия Федерациясининг Приморск ўлкасида ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

10.10.2021 14:06

ВЛАД?ВОСТОК, 10 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси Приморск ўлкасида бўлиб турган ватандошларимиз томонидан тузилган уюшмалар, диаспорал ташкилотлар ва фаол юртдошларимиз иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш, Ўзбекистоннинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар мавзусига бағишланган давра суҳбати уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир чоғида Бош консулхона томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар юзасидан атрофлича фикр юритилди.

Давра суҳбатида Приморск ўлкасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни, Президентлик лавозимига мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган номзодлар сайловолди дастурларининг асосий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнггида ватандошларимиз бўлажак сайловда фаол қатнашишга даъват этилди, улар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net