Риштон Халқаро кулолчилик форумига тайргарлик кўрмоқда

31.05.2022 11:06

Жорий йил сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, форумнинг мақсади жаҳон иқтисодиётида муҳим тармоқ ҳисобланган ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, соҳадаги илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришдан иборатдир.

Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси доирасида «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» илмий-амалий конференцияси, кулолчилик маҳсулотлари кўрик-танлови, хорижий ва маҳаллий усталари маҳорат дарслари, халқ сайиллари, концерт дастурлари, кўргазмалар, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли филмлар намойишлари, устахоналарга экскурсиялар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Форум якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар тақдирланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net