Ригада Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этган халқаро кузатувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди

01.11.2021 13:57

Р?ГА, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган Латвия жамоатчилиги вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА ммухбири.

Дипломатия миссияси маълумотига кўра, тадбирда Латвия Фанлар академияси президенти ?варс Калвинс, Латвия университети академик кутубхонаси директори Вента Коцере, ?қтисодиёт институти директори Нина Линде, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Сигордс Страдинс иштирок этди.

Элчи Қадамбай Султонов Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 29 октябрдаги қарори билан иштирокчиларни таништириб, унда Конституциянинг 90 ва 117-моддаларига, шунингдек, Сайлов кодексининг 14, 16, 96-моддаларига мувофиқ 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови расман тан олингани ва номзод Шавкат Мирзиёев сайловда 80,12% овоз тўплаб, муқобил асосда ғолиб бўлганини маълум қилди.

Сайловчиларнинг фаоллиги ва ҳуқуқий маданияти ошгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, сайловда 16,2 миллиондан зиёд киши овоз бергани, шундан 421 мингдан ортиғи муддатидан олдин овоз бергани қайд этилди. Бу рақамларга  хорижда вақтинча истиқомат қилаётган, ишлаётган ва ўқиётган ватандошлар ҳам киради. Уларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия миссиялари ҳузурида 54 та сайлов участкаси ташкил этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзлари ташриф буюрган сайлов участкалари ходимларининг касб маҳорати сезиларли даражада ошганига, Ўзбекистонда халқаро стандартларга жавоб берадиган илғор тажрибаларни ўзида мужассам этган сайлов жараёни яхшиланганига шахсан ишонч ҳосил қилганини билдирди. Улар, шунингдек, сайлов жараёнида шаффофлик тўлиқ таъминлаганини, кузатувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганини ва оммавий ахборот воситаларининг мисли кўрилмаган фаоллигини эътироф этди.

Давра суҳбати якунида қатнашчилар Ўзбекистон МСКга халқаро кузатувчилар, шу жумладан, Латвия делегация аъзоларига қулай шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net