Республика гендер комиссияси: танлов якунлари сарҳисоб қилинмоқда

30.05.2020 11:07

ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси БМТ Аҳолишунослик фонди билан ҳамкорликда «Карантинда вақтни қандай ўтказяпмиз?» мавзусида видеороликлар танлови эълон қилган эди. Айни пайтда танлов якунлари сарҳисоб қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Олий Мажлис Сенати манбасига асосланиб.

Ушбу танлов аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, жорий йилнинг 29 мартидан 25 май кунига қадар 89 нафар иштирокчидан 117 та видеоролик келиб тушди.  Ҳозирги пайтда 10 дан ортиқ ташкилот ва идора вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ушбу ижодий ишларнинг энг яхшиларини танламоқда.

Боиси ҳар бир иштирокчи карантин даврини оила даврасида қандай ўтказаётганини намоён этишда ўзининг иқтидорини кўрсатган, барча имкониятларини ишга солган.

Эслатиб ўтамиз, танлов ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йил июнь ойи охирида ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net